
Мазкур мақолада жинсий эркинликка қарши жиноятлар бўйича вояга етмаган жабрланувчиларни сўроқ қилишни такомиллаштиришнинг халқаро-ҳуқуқий ва криминалистик асослари таҳлил қилинган. Тадқиқотда Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида мустаҳкамланган бола ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари, миллий жиноят-процессуал қонунчилик нормалари ҳамда БМТнинг Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси, Европа Кенгашининг Лансароте конвенциясида белгиланган халқаро стандартлар, АҚШда ишлаб чиқилган NICHD/R-NICHD протоколи ва Скандинавия давлатларида қўлланилаётган Барнаҳус модели қиёсий жиҳатдан ўрганилиб, илмий-амалий таклиф ва тавсиялар илгари сурилган.
