
Ушбу мақолада ички ишлар органлари ходимларининг касбий ва шахсий имижини ривожлантиришнинг замонавий ва самарали механизмлари таҳлил қилинган. Ходимларининг жамиятдаги обрўсини ошириш, аҳоли билан конструктив мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда рақамли медиа ва PR-технологиялардан фойдаланиш масалалари ёритилган. Тадқиқот давомида ходимларнинг имижини яхшилашга қаратилган ташкилий, психологик ва ижтимоий механизмлар таклиф этилган.
