
Ушбу мақолада бошқарув тушунчаси, унинг асосий функциялари ҳамда замонавий ташкилотлар фаолиятидаги ўрни таҳлил қилинган. Бошқарувнинг режалаштириш, ташкил этиш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва рағбатлантириш каби вазифалари ёритилган. Шунингдек, рақамли иқтисодиёт шароитида самарали бошқарувнинг аҳамияти ва ташкилот ривожланишидаги роли кўриб чиқилган. Калит сўзлар: бошқарув, менежмент, ташкилот, режалаштириш, назорат, самарадорлик, қарор қабул қилиш, раҳбарлик, рақамли иқтисодиёт.
