
Мазкур мақолада озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда ISO 22000 халқаро стандартининг аҳамияти, унинг асосий талаблари ва озиқ-овқат занжирининг барча босқичларида хавфларни бошқаришдаги ўрни таҳлил қилинган. Шунингдек, ISO 22000 стандартининг HACCP тизими билан уйғунлиги, маҳсулот сифати ва хавфсизлигини таъминлашдаги афзалликлари ҳамда озиқ-овқат саноати корхоналарида жорий этишнинг иқтисодий самарадорлиги ёритилган. Тадқиқот натижалари мазкур стандартни қўллаш орқали истеъмолчилар саломатлигини муҳофаза қилиш, маҳсулот рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кучайтириш мумкинлигини кўрсатади.
