
Мақолада Сирдарё дарёси ҳавзасида жойлашган Ўзбекистон суғориладиган ерларининг сув таъминоти ҳолати, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда мелиоратив ҳолатининг замонавий тенденциялари таҳлил қилинган. Ҳавзанинг табиий-иқлимий хусусиятлари, сув ресурсларининг шаклланиш манбалари ва уларнинг трансчегаравий хусусияти ўрганилган. 1991–2024 йиллар мобайнида сув таъминоти динамикаси таҳлил қилиниб, вегетация давридаги солиштирма сув таъминотининг сезиларли даражада камайганлиги аниқланган. Сув ресурсларининг чекланганлиги шароитида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
