
ЗАМОНАВИЙ ЎЗБЕК ЭСТРАДА САНЪАТИДА ВАТАН МАВЗУСИНИНГ МУСИҚИЙ-БАДИИЙ ТАЛҚИНИ Шахло Тиловова ЎзДК ҳузуридаги Б. Зокиров номидаги МЭСИ Эстрада санъати факультети 1-босқич магистранти Илмий раҳбар: профессор Р.Р. Исламова https://doi.org/10.5281/zenodo.20568873 Аннотация: Ушбу мақолада замонавий ўзбек эстрада санъатида Ватан мавзусининг мусиқий ва бадиий талқини таҳлил қилинади. Муаллиф эстрада қўшиқчилигида ватанпарварлик, миллий ғурур ва истиқлол ғояларининг мусиқий ифода воситалари орқали очиб берилишини, мусиқа ва шеърий матннинг ўзаро уйғунлигини ҳамда вокал ижрочилигининг асар мазмунини етказишдаги ролини кўриб чиқади. Тадқиқотда Ватан мавзусидаги вокал асарлар ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда, шунингдек миллий мусиқа маданиятини оммалаштиришда муҳим маънавий восита сифатида баҳоланади. Бундай асарларни яратиш ва замонавий медиа макон орқали тарғиб қилиш миллий санъат тараққиётининг устувор йўналишларидан бири эканлиги асосланади. Калит сўзлар: эстрада санъати, Ватан мавзуси, вокал ижрочилик, миллий ғоя, маънавий тарбия, мусиқий-бадиий талқин, ватанпарварлик, миллий қадриятлар, шеърий матн, мусиқа таълими.
