
Мазкур илмий мақолада жиноятларни тергов қилиш жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Тергов фаолиятида рақамли технологияларнинг аҳамияти, электрон далиллар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари, видеокузатув тизимлари, геоахборот технологиялари, рақамли криминалистика ҳамда сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш имкониятлари ёритилган. Шунингдек, ахборот технологияларини тергов амалиётига жорий этиш жараёнида учраётган муаммолар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
