
Мақолада ёшлар ўртасида интернет тармоқларидан фойдаланиб содир этилаётган жиноятларнинг криминологик хусусиятлари, уларнинг келиб чиқиш омиллари ҳамда профилактикасини ташкил этиш масалалари таҳлил қилинган. Шунингдек, кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари, таълим муассасалари, маҳалла ва оиланинг ҳамкорлигига асосланган профилактик механизмлар тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан мазкур соҳадаги профилактика фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилган.
