
Мақолада олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган илмий тадқиқотлар ва уларнинг назарий-методологик тамойиллари, илмий - назарий билимларини ўзаро диалектик асосда ташкил этишининг аҳамияти ёритилган. Унда илм-фан ва унинг мазмуни, турлари, типлари ҳамда илмий тадқиқотларни ташкил этишда устоз-шогирд анъаналари, илмий тадқиқотларни ташкил этишда тадқиқотчининг маҳорати, манбалардан тўғри ва унумли фойдалана олиш кўникмаларини шакллантириш, тадқиқотларни илмий таҳлил этиш принциплари баён қилинган.
