
Мазкур мақолада криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда ижтимоий профилактикага муҳтож аҳоли қатламлари билан ишлашнинг назарий-криминологик асослари тадқиқ этилган. Тадқиқот доирасида ижтимоий профилактика объектларининг иқтисодий, девиант, ёшлар, оилавий-виктимологик ҳамда ижтимоий заифлик омиллари бўйича таснифи ишлаб чиқилган. Шунингдек, хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда миллий ҳуқуқий асослари таҳлил қилиниб, ижтимоий профилактикага муҳтож аҳоли қатламлари билан ишлашнинг ташкилий механизмлари ёритилган. Тадқиқот натижалари асосида ижтимоий хавф даражасини баҳолашга қаратилган “Ижтимоий хавф профили модели” таклиф этилган. Мазкур модель профилактика объектларини хавф даражаси бўйича тоифалаш, манзилли профилактика чораларини белгилаш ҳамда ижтимоий хавфларни барвақт аниқлаш имконини беради.
