
Мақолада Нукус шаҳри “Жеке терек” маҳалласи мисолида криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш амалиёти ва профилактика субъектлари ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий жиҳатлари таҳлил қилинган. Мақолада маҳалла даражасида профилактик фаолиятни фақат ҳуқуқбузарлик содир этилганидан кейинги таъсир чоралари билан чекламасдан, хавф омилларини эрта аниқлаш, уларни субъектлар ваколатига мувофиқ баҳолаш ва манзилли профилактик чораларни қўллаш зарурлиги асосланган. Шунингдек, профилактика инспектори, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчиси, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори ўртасидаги ҳамкорлик “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим механизм сифатида ёритилган.
