
мақолада Тошкент шаҳри мисолида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш жараёнига интеллектуал видеокузатув ва сунъий онг технологияларини жорий этишнинг ўзига хос хусусиятлари тадқиқ қилинган. Тадқиқот доирасида анъанавий назорат усулларининг инқирози, маълумотларни қайта ишлашда марказлашмаган тизимларга ўтиш, видеокузатув тизимларини маҳаллабай криминоген вазиятни назорат қилиш жараёнлари билан интеграциялаш ҳамда соҳадаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, олимлар ўртасидаги полемика, яъни “айбсизлик презумпцияси” ва “объектив жавобгарлик”, шахсий дахлсизлик ва жамоат хавфсизлиги ўртасидаги мувозанат масалалари ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган.
