
Мазкур мақолада транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятларни тергов қилиш жараёнида ахборот технологияларини қўллашнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинган. Йўл-транспорт ҳодисалари ва транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ жиноятларни тергов қилишда рақамли далиллардан фойдаланиш, видеокузатув тизимлари маълумотларини таҳлил қилиш, геоахборот тизимлари, сунъий интеллект ва электрон маълумотлар базаларининг аҳамияти ёритилган. Шунингдек, тергов фаолиятида замонавий ахборот технологияларини жорий этишнинг мавжуд муаммолари ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
