
Мазкур мақолада сикхизм динида иқтисодий онгнинг шаклланиши, меҳнатга муносабат, ҳалол даромад топиш, ижтимоий тенглик ва хайрия тамойилларитаҳлил қилинган. Сикхизм таълимотида “Kirat Karni” (ҳалол меҳнат қилиш), “Vand Chakna” (даромадни бошқалар билан бўлишиш) ва “Naam Japna” (руҳий поклик) тамойиллари иқтисодий ахлоқнинг асосини ташкил қилиши ёритилган. Тадқиқотда диний ахлоқий қадриятларнинг жамият иқтисодий муносабатларига таъсири илмий жиҳатдан баҳоланган.
