
Мазкур мақолада маданий трансформация тушунчаси замонавий ижтимоийгуманитар фанлар нуқтаи назаридан комплекс таҳлил қилинган. Маданий трансформациянинг фалсафий, социологик ва антропологик ёндашувлари очиб берилган, унинг жамият тараққиётидаги ўрни ҳамда маданий идентификация билан ўзаро боғлиқлиги илмий асосда ёритилган. Шунингдек, маданий трансформацияни шакллантирувчи асосий омиллар тизимли равишда таҳлил этилган.
