
Ушбу мақолада юқори даражали ҳарорат ва қуёш инсоляциясининг ингичка ичак шиллиқ қаватига таъсири экспериментал тадқиқотлар асосида ўрганилган. Тадқиқот давомида физик стресс омиллари таъсирида ингичка ичак ворсинкалари ва крипталарида юзага келган морфологик ўзгаришлар, микроциркуляция бузилишлари ҳамда яллиғланиш реакциялари баҳоланди. Натижалар юқори ҳарорат ва интенсив қуёш нурланиши ичак шиллиқ қаватида деструктив-дистрофик жараёнларни ривожлантиришини, эпителиал барьер функциясини сусайтиришини ва регенерация жараёнларини чеклашини кўрсатди. Олинган маълумотлар экстремал иқлим шароитларида овқат ҳазм қилиш тизимини муҳофаза қилиш бўйича профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун аҳамиятли ҳисобланади.
