
Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси давлат фуқаролик хизматида инсон ресурсларини ривожлантириш (HRD) сертификатлаш тизимини жорий этишнинг назарий асослари, халқаро тажриба ва амалий йўналишлари таҳлил қилинган. Корея Республикасининг 1995–2023-йилларда амалга оширган ислоҳотлари ва уларнинг статистик натижалари атрофлича таҳлил қилиниб, Ўзбекистонга мос босқичли амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Инсон ресурсларини ривожлантириш (HRD) сертификатлаш тизими давлат хизматчилари малакасини 35–48 фоизга ошириши, кадрлар алмашинувини 20–25 фоизга камайтириши ҳамда фуқароларга кўрсатилаётган хизмат сифатини сезиларли даражада яхшилаш бўйича таклифлар шакллантирилган.
