
Мақолада олий таълим муассасаларида корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш масалалари таҳлил қилинган. Корпоратив маданиятнинг университет бошқаруви самарадорлиги, таълим сифати, институционал барқарорлик ва рақобатбардошликка таъсири ўрганилган. Илмий манбалар таҳлили асосида корпоратив қадриятлар тизими, рақамли бошқарув технологиялари, KPI тизими, корпоратив коммуникация ва институционал мотивациянинг аҳамияти асослаб берилган. Тадқиқот натижалари корпоратив бошқарув маданиятини ривожлантириш университетларнинг халқаро рақобатбардошлигини оширишда стратегик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди.
