
Ушбу мақолада саноат кластерларини шакллантириш ва баҳолашдаги замонавий ёндашувлар таҳлил қилинган. Илмий адабиётлар таҳлили асосида кластерлашув жараёнларини баҳолашда қўлланиладиган миқдорий ва сифатли методлар, шунингдек, халқаро амалиётда қўлланиладиган йўналишлар таққосланган.Кластерни шакллантиришда географик агломерация, интеграция ва рақобат муҳити каби омилларни ҳисобга олиш зарурлиги таъкидланган.
