
Ушбу мақолада глобаллашув шароитида лидерлик ва бошқарув салоҳиятининг аҳамияти, замонавий раҳбарларга қўйилаётган талаблар ҳамда самарали бошқарув стратегиялари таҳлил қилинади. Шунингдек, бошқарув тизимларида сунъий интеллект (SI) технологияларидан фойдаланишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, SI қабул қилган қарорлар учун масъулиятни белгилашдаги муаммолар ҳамда миллий ва халқаро ҳуқуқдаги амалиёт таҳлил қилинади. SI иштирокида бошқарувни ҳуқуқий тартибга солишнинг замонавий ёндашувлари ва келгусида ривожланиш истиқболлари баён этилади.
