
Мақолада фуқаролик муомаласида ички ишлар органларининг (ИИО) ўз мажбуриятлари бўйича даромад келтирадиган фаолиятдан топган мол-мулки ва пул маблағлари билан фуқаровий-ҳуқуқий жавобгарлиги масалалари илмий таҳлил қилиниб, миллий қонунчилигимизда фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари бўйича мазкур турдаги мол-мулк ва пул маблағларига ундурув қаратилишини таъқиқловчи нормалар мавжуд эмаслиги асослантирилган.
