
Чирчиқ дарёси ўзининг стратегик аҳамияти билан Ўзбекистондаги энг муҳим сув манбаларига айланиб, кўп йиллар давомида ўртасида урбанизация жараёнларининг кучли таъсирига дуч келган. Урбанизациянинг ўсиши географик ўлчамда аҳоли тарқалишини, транспорт тизимларининг тараққиётини ва ижтимоийиқтисодий жиҳатдан аҳолининг турмуш даражасини ўзгартираётгани ҳудуддаги иқтисодий фаолиятни шакллантирмоқда. Чирчиқ ҳавзасида шаҳарлашув ва урбанизация жараёнларини ўрганиш Ўзбекистондаги урбанизация сиёсатининг самарадорлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.
