
Мазкур мақолада помидор (Solanum lycopersicum L.) ўсимлигида лямбда-цигалотрин ва эмамектин бензоат таъсир этувчи моддаларининг қолдиғини сифат жиҳатдан аниқлаш ва уларнинг сақланиш динамикасини ўрганиш натижалари келтирилган. Тадқиқотлар иссиқхона ва дала шароитида олиб борилиб, препаратлар белгиланган меъёрларда қўлланилган. Намуналар турли вақт оралиғида олиниб, юпқа қатламли хроматография (ЮҚХ), газ хроматография–масс-спектрометрия (ГХ–МС) ва юқори самарали суюқлик хроматография (ЮССХ) усуллари орқали таҳлил қилинган.
