
Ушбу мақолада дастлабки тергов жараёнида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ҳимоячи — адвокатнинг ўрни ва аҳамияти илмий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилиниб, Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилиги, хусусан Жиноят-процессуал кодекси нормалари асосида дастлабки терговнинг мазмун-моҳияти, ушбу босқичда процесс иштирокчиларининг ҳуқуқларини чеклаш эҳтимоли ҳамда бундай ҳолатларда ҳимоячининг процессуал кафолат сифатидаги роли ёритиб берилган. Шунингдек, мамлакатимизда адвокатура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, адвокатлар фаолиятининг конституциявий ва қонунчилик асослари, статистик маълумотлар таҳлили орқали инсон ҳуқуқларини таъминлашда адвокатура институтининг аҳамияти очиб берилган.
