
Ушбу илмий мақолада уч хоразмлик шайбоний хон – Аваз Ғози Султон, Муҳаммад Раҳим Султон ва Абулғози Баҳодирхон шеърияти ва адабий мажлислари ҳақида сўз боради. Аваз Ғози Султон ва Муҳаммад Раҳим Султонлар ўз даврининг таниқли ва истеъдодли шоирлари бўлишган. Абулғози Баҳодирхон ўзининг “Шажараи турк”, “Шажараи тарокима” ва “Манофеъ ул-инсон” асарларида ижодидан намуналар келтирган. Албатта хоразмлик шайбоний ҳукмдор шоирлар ижоди ўз даврида мумтоз адабиётимиз тараққиётига хизмат қилган. Калит сўзлар: Тазкиранавис, сарой шоирлари, латиф табъ, шоҳ байт, туркона.
