
Таъкидлаш жоизки, аҳоли соғлиғига бевосита салбий таъсир кўрсатувчи омиллардан бири бу фуқароларнинг соғлиғига жиноий тажовуз қилишдир. Шунга биноан фуқароларни ушбу жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни давлат томонидан кафолатланиши долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Инсон соғлигини жиноят қонуни томонидан ҳимоя қилинувчи объект сифатида ўрганганимизда, соғлиққа қарши жиноий тажовуз тушунчаси ва моҳиятини очиб бериш учун уларнинг объектини, жабрланувчига хос хусусиятларини кўрсатиб берувчи барча маълумотларни аниқлаш муҳим аҳамиятга эгадир[1]
