
Мақолада социолингвистик вариативлик ва лисоний меъёр муаммоси кўриб чиқилади. Тил бирликларининг жамиятнинг турли қатламларида қўлланиши билан боғлиқ лисоний ўзгарувчанлик ҳодисаси ҳар қандай жонли тилнинг имманент хусусияти сифатида таърифланиб, тилнинг умумий тизимида тил меъёрлари бир-бири билан ёнма-ён мавжудлиги, уларнинг ўзгариши, тизимга кириб бориши экстралингвистик омиллар, жумладан, ижтимоий қуйи табақаларнинг ҳаётнинг турли соҳаларига кириб бориши билан боғлиқлигини таъкидланади. Калит сўзлар: лисоний бирлик, лисоний меъёр, вариант, вариативлик, лисоний вариативлик, социолингвистик вариативлик
