
Мазкур мақолада жайнизм талимотида иқтисодий онгнинг шаклланиши, унинг ахлоқий-меёрий асослари ҳамда замонавий иқтисодий муносабатлардаги аҳамияти таҳлил қилинади. Айниқса, аҳимса (зўравонлик қилмаслик), апариграҳа (мол-дунёга ҳаддан ортиқ боғланмаслик), сатя (ҳақиқатгўйлик) ва астея (ўғирламаслик) тамойилларининг иқтисодий тафаккур ва тадбиркорлик маданиятига тасири очиб берилади. Тадқиқот натижасида жайнизм иқтисодий онгида ҳалоллик, ижтимоий масулият ва екологик барқарорлик муҳим ўрин егаллаши асосланди.
