
Буйрак патологиясининг характери ва авж олиш тезлигини акс эттирувчи сурункали буйрак касаллиги (СБК) тушунчаси беморларни даволаш ва ташхислашни мувофиқлаштириш учун буйрак шикастланишининг биомаркерларини излаш зарурлигини белгилаб беради[1]. Сурункали пиелонефрит билан оғриган беморларда буйрак нефросклерози муаммоси аҳоли орасида буйрак касаллигининг юқори тарқалиши туфайли нефрология ва умуман ички касалликларнинг асосий муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Маълумки, буйрак касалликлари билан оғриган беморларнинг 30 - 60% нефросклероз шаклланади ва унинг патогенетик механизмлари сўнгги йилларда фаол ўрганилмоқда. Ушбу ҳолатларни эрта ташхислаш, самарали даволаш ҳамда олдини олиш тамойилларини яратиш тиббиётнинг долзарб муаммоси ҳисобланади.