
Ҳозирги кунда юрак-қон томир тизими касалликларининг ёшариши жаҳон миқёсида жиддий тиббий ва ижтимоий муаммога айланмоқда. Бу ҳолатнинг асосий сабаблари қаторида нотўғри овқатланиш, жисмоний фаолликнинг камайиши, доимий стресс, уйқусизлик, никотин ва спиртли ичимликларнинг ортиқча истеъмоли каби омиллар муҳим аҳамиятга эга.Юрак-қон томир касалликларининг ёшаришини олдини олиш учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда мунтазам профилактик текширувларни йўлга қўйиш зарур.
